Вазирлик ёрдам пулидан сотиб олинган қимматбаҳо машина юзасидан изоҳ берди

Вазирлик ёрдам пулидан сотиб олинган қимматбаҳо машина юзасидан изоҳ берди

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қимматбаҳо машина сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ушбу хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилшодбек Назиров расмий муносабат билдирди.

“Буларнинг барчаси қонуний бўлган, тендер савдоларига чиқарилган. ФАО берган лойиҳанинг техник шартларида 60 минг доллар эвазига автомобил сотиб олиш ҳам бор. Лойиҳа 5 йилга мўлжалланган ва бу вақт ичида транспортдан фойдаланиш учун айнан шу сумма кўрсатилган"

Айтиб ўтиш жоизки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ушбу ёрдам пулини “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ажратган, дея фикр билдирган Дилшодбек Назиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!