Баҳрайн қироли 450 дан ортиқ маҳбусни афв этди

Баҳрайн қироли 450 дан ортиқ маҳбусни афв этди

Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа чоршанба куни ҳукмронлигининг 25 йиллиги муносабати билан 457 маҳбусни афв этди.

“Қироллик афв этиши олий ҳазратларининг ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини қўллаб-қувватлаш истагини акс эттиради”, — дея хабар беради Баҳрайн ахборот агентлиги.

Мамлакат расмийларига кўра, мазкур қарор маҳкумларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини инсонпарварлик ва ижтимоий аҳволи билан мувозанатлаш, уларнинг жамиятга қайта мослашишига имкон яратишга қаратилган.

“Бундай ёндашув Баҳрайннинг инсон ҳуқуқларига содиқлиги ва минтақадаги муҳим мавқеига мос келади”, — дейилади баёнотда.

Баҳрайн Вакиллар палатаси (парламенти) спикери сўзларига кўра, авф этиш жамиятни бирлаштиришга ёрдам беради.

“Афв этилиши жаноб ҳазратларининг раҳм-шафқати ва барча фуқаролар фаровонлигига содиқлигини кўрсатади. Бу қадам оилавий ришталарни мустаҳкамлайди ва афв этилганларнинг жамиятга қайта интеграциялашувига ёрдам беради, ижтимоий ҳамжиҳатликни рағбатлантиради”, — деди Баҳрайн Вакиллар палатаси (парламенти) спикери Аҳмад бин Салмон ал-Мусаллам.

Жорий йилнинг апрель ойида қирол Ҳамад кумуш юбилейи муносабати билан 1584 маҳбусни, жумладан, оммавий тартибсизликлар ва жиноий ишларда айбланганларни афв этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!