Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрдга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрдга етди

2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори 37 млрд (ўттиз етти миллиард) долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров парламентдаги йиғилишда маълум қилди. Бу жами ялпи ички маҳсулотнинг 33,2 фоизини ташкил қилмоқда.

Қарзнинг 30,9 млрд доллари ташқи қарз бўлса, 6,1 млрд доллари ички қарзни ташкил қилади.

“Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларни ташкил этди”, – деган иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров.

Маълумот учун, бир йил олдин мамлакатнинг ташқи қарзи 35,5 миллиард долларни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!