Юнусобод туманидаги 4-сонли қозонхона электр таъминотида узилиш бўлмаган – Энергетика вазирлиги

Юнусобод туманидаги 4-сонли қозонхона электр таъминотида узилиш бўлмаган – Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖнинг 4-сонли қозонхонасида электр таъминотида узилиш юз бермаган.

4-сонли қозонхона 2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган.

Айни пайтда қозонхонага сув таъминотининг етарли даражада етказиб берилмаётгани сабабли мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилган.

Вазирлик ахборот хизмати бугун, яъни 3 июль санасида Юнусобод туманининг 6- ва 7-мавзеларида сув тошишига доир ҳодиса электр таъминотига боғлиқ эмаслигини маълум қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!