Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда  ёнғин содир бўлди

Бугун, 3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!