Энг камида 4 минг Туркия фуқаролигига эга яҳудий Ғазода урушмоқда

Энг камида 4 минг Туркия фуқаролигига эга яҳудий Ғазода урушмоқда

Турк паспортига эга 4 минг сионист 7 октябрдан кейин Ғазога бориб, Исроил учун қирғин қилди. Улардан 65 нафари фронтда ўлдирилди, деб ёзмоқда Turkiye газетаси.

Нашр Туркияда икки фуқароликка эга 20 мингга яқин исроиллик яшайди, Исроилда эса улар сони 250 минг атрофида. Бу одамлар Исроилда ҳарбий хизматни адо этишади.

Ғазо уруши бошланиши билан тўрт минг турк исроиллик Фаластин анклавидаги Исроил аскарларига ёрдам бериш учун кетди.

Қайд этилишича, турк исроилликларининг катта қисми Исроилга тўғридан-тўғри Туркиядан эмас, балки учинчи давлатлар орқали фитна уюштириш мақсадида кириб келган. Бунда уларга «Чабад», “Дўстлар уюшмаси”, “Исроилдаги Турк халқлари иттифоқи” каби ташкилотлар фаол ёрдам берди.

Газетанинг ёзишича, Ғазода камида 65 нафар турк исроиллик ҳалок бўлган, яна 110 га яқини турли йўллар билан яраланган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбий раҳбарияти Туркия фуқароларига муҳим вазифаларни юклаши айтилади. Масалан, Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимига масъул генерал Туркия фуқаролигига эга бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!