Грузия миллий жамоаси аъзолари «Шон-шараф» ордени билан тақдирланишди

Грузия миллий жамоаси аъзолари «Шон-шараф» ордени билан тақдирланишди

Грузия миллий жамоаси футболчилари Евро-2024даги ўйинларидан сўнг «Шон-шараф» ордени билан тақдирланишди.

Грузия қитъа чемпионатидаги дебютидаёқ гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлди ва сўнг 1/8 финалда Испанияга имкониятни бой берди (1:4).

Грузия президенти Саломе Зурабишвили миллий жамоа футболчилари, шунингдек, мураббийлар штаби ва футбол федерацияси вакилларини «Шон-шараф» ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими Тбилисидаги «Озодлик» майдонида ўрнатилган саҳнада бўлиб ўтди.

Мухлислар Германиядаги турнирдан қайтган ўйинчиларни кутиб олишганидан сўнг, Зурабишвили саҳнага чиқиб, миллий жамоа аъзолари ва футбол федерацияси раҳбариятига мукофотни топширди.

«Шон-шараф» ордени Грузиянинг давлат мукофоти бўлиб, давлат ва жамоат фаолиятининг турли соҳаларида қўшган хизматлари учун мамлакат фуқароларига берилади. Орден билан тақдирланганлар орасида актёр Вахтанг Кикабидзе, режиссёр Элдар Рязанов, хонанда Зураб Соткилава ва футболчи Манучар Мачаидзе бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!