Россия президенти КХДР етакчисига совға қилган Aurus автомобилида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган қисмлар бўлган — Reuters

Россия президенти КХДР етакчисига совға қилган Aurus автомобилида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган қисмлар бўлган — Reuters

Агентликнинг ёзишича, мазкур автомобилни ишлаб чиқарувчи Aurus Motors компанияси Ким Чен Ин ўз мамлакатининг “асосий душмани” деб атаган Жанубий Кореядан импорт қилинган миллионлаб долларлик эҳтиёт қисмлардан фойдаланади, бу Россиянинг Ғарб технологияларига қарамлиги давом этаётганидан далолат беради.

2018 йилдан 2023 йилгача Aurus автомобиллари ва мотоциклларини йиғиш учун агентлик томонидан кўриб чиқилган божхона ҳужжатларига кўра, Россия чет элдан камида 34 миллион долларлик асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни олган. Жанубий Кореядан қарийб 15,5 миллион долларлик автомобил кузов қисмлари, сенсорлар, дастурлаштириладиган контроллерлар, калитлар, пайвандлаш ускуналари ва бошқа бутловчи қисмлар келтирилди. Эҳтиёт қисмлар Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидан ҳам келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!