Суперлига. “Сўғдиёна” 6 та гол урилган ўйинда “Динамо”дан устун келди

Суперлига. “Сўғдиёна” 6 та гол урилган ўйинда “Динамо”дан устун келди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган ўйинлар 28 июнь, жума куни бўлиб ўтди.

“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Владимир Ёвович ҳисобни очди. 18-дақиқада Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Бўлим охирида эса Журани Ферреира ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлим бошида самарқандликлар яна бир бор гол урди. 53-дақиқада Санжар Шоаҳмедов мувозанатни тиклади. 65-дақиқада Хондамир Мустафоқулов жиззахликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Ўйин охирида Самандар Синдаров ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва “Сўғдиёна” 4:2 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Суперлига

13-тур

28 июнь, жума

“Сўғдиёна” – “Динамо” 4:2

Голлар: Владимир Ёвович, 8 (1:0), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 18 (2:0), Журани Феррейра, 45 (2:1), Санжар Шоаҳмедов, 53 (2:2), Хондамир Мустафоқулов, 65 (3:2), Самандар Синдаров, 90+5 (4:2).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!