Россия нефть омборига дрон ҳужум қилди

Россия нефть омборига дрон ҳужум қилди

Россия Федерациясининг Тамбов вилоятида дрон нефть омборига ҳужум қилиб, ёнғинга сабаб бўлди.

Бу ҳақда вилоят губернатори Максим Егоров 28 июнь, жума куни эрталаб маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.

Қайд этилишича, Тамбов вилоятининг Мичуринский округида нефть омборига учувчисиз учиш қурилмаси учиб келган.

Губернаторнинг ёзишича, қурбонлар йўқ.

“Энг яқин аҳоли пункти 3 километр узоқликда, агар зарурат туғилса, аҳоли эвакуация қилинади”, деб ёзди Егоров расмий телеграм каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!