Суперлига. “Қизилқум” “ОКМК” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига. “Қизилқум” “ОКМК” устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган ўйинлар 28 июнь, жума куни бўлиб ўтди.

“Қизилқум” “ОКМК” билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим ўрталарида олмалиқликлар аъзоси Ойбек Рустамов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 84-дақиқада эса Элгужа Лобжанидзе гол уриб, навоийликларга 3 очко олиб келди.

“Қизилқум” – “ОКМК” 1:0

Гол: Элгужа Лобжанидзе, 84 (1:0).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!