Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига санкция қўллади.
Ўзбекистоннинг учта компанияси ҳам Европа иттифоқининг 14-санкциялар пакетидан жой олди. Бу ҳақда Yeni Şafak нашри ўз манбаларига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, чекловлар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган яна 116 нафар жисмоний ва юридик шахсни ўз ичига олган.
Чекловга учраган юридик шахслар қаторида “Артек” болалар оромгоҳи, Қодиров жамоат фонди, “Урал” авиакомпанияси ва “Совкомфлот” ҳам бор.
"Қора рўйхат"га Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон компаниялари ҳам киритилган. Жумладан, Қозоғистоннинг Da Group 22, TOO Elem Group компаниялари, Қирғизистоннинг "Мюллер Маркт", "ПроффЛаб" савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистоннинг 3 та – Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC компанияларига нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
Бундан ташқари, навбатдаги санкция пакети қуйидагиларни ўз ичига олган:
санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланиладиган Россиянинг “соя флоти” деб аталадиган 27 та кемасига нисбатан чекловлар;
инвестицияларни тақиқлаш, Арcтиc СТГ 2 ва Мурманск СТГ каби СТГ лойиҳаларини якунлаш учун товарлар, технологиялар ва хизматларни тақдим этиш;
ЕИ ўз авиакомпанияларига Россиядан жисмоний ва юридик шахслар буюртма қилган дунё бўйлаб чартер ва хусусий рейсларни амалга оширишга тақиқ;
учинчи мамлакатларга ҳарбий техникани сотувчи Европа компаниялари Россияга реекспорт хавфини аниқлаш ва баҳолаш ва уларни камайтиришга қодир механизмларни жорий этишлари керак;
Россиядан гелий импортини ва марганец рудаларини, бир қатор пластмасса турларини, ноёб тупроқ элементларини ва электрон компонентларни Россияга экспорт қилишга тақиқ;
ЕИдаги сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар ва медиа компанияларнинг Россия ҳукуматидан пул олишига тақиқ;
Россия банкининг молиявий хабарларни узатиш тизими (SWIFTънинг русча аналоги) бўйича чора-тадбирлар;
россияликлар томонидан маълум турдаги интеллектуал мулкни Европада рўйхатдан ўтказишга тақиқ;
санкциялар қўлланиши натижасида Россия компаниялари томонидан уларга етказилган зарарни қоплашни талаб қиладиган Европа компанияларига тақиқ.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бу қизчани эркаклар оломонида пайқаш қийин.
Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.
Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Тошқиндан жабр кўрган Валенция провинциясининг юзлаб аҳолиси Испания қироли Филипп VI ва бош вазир Санчеснинг ташрифи чоғида норозилик намойиши ўтказди.
Япониянинг Тоҳоку Элеcтриc Поwэр оператори Мияги префектурасида 29-октабр куни қайта ишга туширилган Онагава атом электр станциясининг (АЭС) иккинчи энергия блокини тўхтатди. Бу ҳақда Кёдо агентлиги хабар берди .
Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор мактабларни ёпди ва фуқароларни ҳавонинг кучли ифлосланиши сабабли уйда қолишга чақирди, деб хабар беради Реутерс.
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида Левотоби вулқони отилди, деб хабар беради маҳаллий Детик портали Табиий офатлар миллий агентлиги маълумотларига таяниб.
«Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-988-сон, 04.11.2024 й.).
Бу Марк Рюттенинг трансатлантика мудофаа альянси раҳбари бўлганидан кейин Германияга илк расмий ташрифидир. Муҳокаманинг асосий мавзуси, эҳтимол, Украинадаги Россия армиясини қўллаб-қувватлаётган Шимолий Корея аскарлари бўлади.
Якшанба кунги ҳаво ҳужуми Украина ҳарбий кучлари 2022 йил февралда Москва томонидан бошланган кенг кўламли босқиндан бери Россиянинг энг кучли ҳужумларидан бирини қайтарганини маълум қилган пайтда содир бўлди.