БMT бош котиби Ўзбекистонга келади

 БMT бош котиби Ўзбекистонга келади

БMT бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.

Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг аниқлик киритишича, 29 июн куни бошланадиган ташриф Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга режалаштирилган.

Дюжаррикка кўра, бош котиб ҳар бир мамлакатда давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади. Гутерриш, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади.

БМТ бош котиби 4 июл куни Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!