Ўзбекистонда ёз жазирамаси туфайли поездлар тезлиги чекланди

Ўзбекистонда ёз жазирамаси туфайли поездлар тезлиги чекланди

Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво туфайли поездлар тезлиги пасайтирилди, деб хабар берди «Ўзтемирйўловчи».

Ҳароратнинг кўтарилиши рельслар ва темир йўлларнинг пўлат қисмларининг сезиларли даражада қизиб кетишига олиб келади, бу эса темир йўл транспорти хавфсизлигига салбий таъсир қилади.

Поездлар тезлигини чеклаш поездларнинг жадвалдан ортда қолишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, тезликни пасайтириш йўловчи поездларида кондиционер тизимларининг ишлашининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!