АҚШ Демократик партиясининг юқори мартабали аъзолари Жо Байденни сайловолди пойгасидан чиқишга мажбурлайдими?

АҚШ Демократик партиясининг юқори мартабали аъзолари Жо Байденни сайловолди пойгасидан чиқишга мажбурлайдими?

АҚШ Демократик партиясининг юқори мартабали аъзолари ҳозирда президент Жо Байденни сайловолди пойгасидан чиқишга мажбурлаш учун унга босим ўтказмоқчи эмас, дея маълум қилди CNN манбаларга таяниб.

Вазиятдан хабардор одамларнинг сўзларига кўра, демократлар энди бор эътиборини ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс учун сайловларга тайёргарлик кўришга қаратишни режалаштирмоқда. Демократлар Байденни президентлик учун номзодини қайтариб олишга бевосита мажбурламоқчи эмас.

Тахминларга кўра, демократлар бироз кутишни ва Байденнинг истиқболларини кейинги босқичда баҳолашни хоҳлашади, деяилади CNN хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!