Арманистон Вашингтондаги НАТО саммитининг шерик форматидаги тадбирида иштирок этиш таклифини олди ва иштирокини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС мухбирига республика ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.
«Арманистон Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммити ва ташкилотнинг 75 йиллигига бағишланган ҳамкор форматдаги тадбирда иштирок этиш учун таклиф олди ва ҳозирча бошқа келишувлар йўқлигини тасдиқлади», - деди Бадалян.
НАТОнинг юбилей саммити 1949 йилда Шимолий Атлантика шартномаси имзоланганининг 75 йиллиги шарафига 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади. Саммитда Германиянинг Висбаден шаҳрида Киевга ёрдам бериш учун янги тузилма яратиш ва Украина учун сиёсий ирода мавжуд бўлганда альянсга аъзо бўлиш имконини берадиган «НАТОга кўприк» қуриш масалалари муҳокама қилинади.
“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.
Шу мақсадда миграция хизмати ходимлари Туркманистон ватандошларини рейслардан оммавий равишда четлаштириб, чет эл паспортларининг амал қилиш муддатини қисқартирмоқда...
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бу қизчани эркаклар оломонида пайқаш қийин.
Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.
Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Тошқиндан жабр кўрган Валенция провинциясининг юзлаб аҳолиси Испания қироли Филипп VI ва бош вазир Санчеснинг ташрифи чоғида норозилик намойиши ўтказди.
Япониянинг Тоҳоку Элеcтриc Поwэр оператори Мияги префектурасида 29-октабр куни қайта ишга туширилган Онагава атом электр станциясининг (АЭС) иккинчи энергия блокини тўхтатди. Бу ҳақда Кёдо агентлиги хабар берди .
Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри Лаҳор мактабларни ёпди ва фуқароларни ҳавонинг кучли ифлосланиши сабабли уйда қолишга чақирди, деб хабар беради Реутерс.
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида Левотоби вулқони отилди, деб хабар беради маҳаллий Детик портали Табиий офатлар миллий агентлиги маълумотларига таяниб.
«Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-988-сон, 04.11.2024 й.).
Бу Марк Рюттенинг трансатлантика мудофаа альянси раҳбари бўлганидан кейин Германияга илк расмий ташрифидир. Муҳокаманинг асосий мавзуси, эҳтимол, Украинадаги Россия армиясини қўллаб-қувватлаётган Шимолий Корея аскарлари бўлади.
Якшанба кунги ҳаво ҳужуми Украина ҳарбий кучлари 2022 йил февралда Москва томонидан бошланган кенг кўламли босқиндан бери Россиянинг энг кучли ҳужумларидан бирини қайтарганини маълум қилган пайтда содир бўлди.