Мўғулистонда мамлакат тарихидаги энг кенг қамровли парламент сайловлари ўтказилмоқда

Мўғулистонда мамлакат тарихидаги энг кенг қамровли парламент сайловлари ўтказилмоқда

Мўғулистон фуқаролари жума куни эрта тонгдан мамлакат Давлат Буюк Хуралининг (бир палатали парламент) янги таркибини аниқлаш учун сайлов участкаларига чиқишни бошлади.

Мўғулистон парламентидаги 126 ўрин учун 21 партия ва коалициядан 1336 нафар номзод курашмоқда.

Ўтган йили Конституцияга киритилган ўзгартириш туфайли парламентдаги ўринлар сони 126 тага етказилди. Шу билан бирга, 78 депутат мажоритар тизимда, 48 нафари пропорционал тизимда сайланади.

Бу йил номзодларнинг 39 фоизини аёллар ташкил этди, бу Мўғулистон сайлов тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Аёллар учун 30 фоизлик квота белгиланди, 2028 йилга бориб бу кўрсаткични 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

Сайловда хорижда истиқомат қилувчи Мўғулистон фуқаролари ҳам овоз беришлари мумкин бўлади. Бу йил 13095 нафар Мўғулистон фуқароси мамлакат ташқарисида овоз бериш учун рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич 2012 йилга нисбатан 4279 кишига кўпдир.

Автоматик қора қутидаги овоз бериш тизими туфайли биринчи норасмий натижалар Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов участкалари ёпилганидан кўп ўтмай эълон қилинади.

Мўғулистон Бош Сайлов Комиссияси маълум қилишича, мамлакат бўйлаб соат 11:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 21 фоизи ёки 400 минг киши иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!