AXIOS: Иккиюзламачи АҚШ ҳукумати Исроилга 2000, 1800 ва 500 килограммлик бомбаларни етказиб беришга тайёрланмоқда
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 266 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо шаҳри, Рафаҳ, Хон Юнус ва Дайр ал-Балоҳга йирик ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37765 кишига етди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Шужая ҳудудида ва Ницарим ўқида "Меркава 4" танки, бронетранспортёр ва бир нечта ишғол машинасига ҳужум қилди. Босқинчилар катта йўқотишларга учради.
▪️Ҳизбуллоҳ босиб олинган Сафад ва Жалилага 40 дан ортиқ Катюша ракеталари билан зарба берди. Айни пайтда Исроилнинг шимолий қисми ёнмоқда.
▪️Хусийлар Seajoy контейнер кемасига гипертовушли ракета билан ҳужум қилди. Малта байроғи остидаги кема Исроилга кетаётган эди.
▪️Ишғол танклари Шужая ҳудудига кириб келди, тинимсиз бомбардимонлар туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бу уруш бошланганидан бери Шужаяга учинчи йирик ҳужумдир.
▪️AP: Ғазо қирғоқлари яқинидаги Америка искаласи бугун денгиздаги бўрон туфайли демонтаж қилиниши мумкин. Бу учинчи марта қирувчи самолётлар ташувчи кеманинг ёмон об-ҳаво туфайли ишдан чиқиши ҳисобланади.
▪️AXIOS: Иккиюзламачи АҚШ ҳукумати Исроилга 2000, 1800 ва 500 килограммлик бомбаларни етказиб беришга тайёрланмоқда. Уруш бошланганидан бери Қўшма Штатлар Исроилга 6,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.
▪️Трамп Байден билан дебатда: Биз Исроилга урушни давом эттиришга рухсат беришимиз керак. Байден сўнгги пайтларда фаластинликларга ўхшаб қоляпти.
▪️Оммавий ишғол: ҲАМАС ва Исломий жиҳод ҳарбий салоҳиятини оширмоқда. Ҳаракатлар бир йил ичида Ғарбий Соҳилдан ракета учиришни режалаштирмоқда.