Дунёнинг айрим шаҳарларида ҳаддан зиёд жазирама қайд этилди

Дунёнинг айрим шаҳарларида ҳаддан зиёд жазирама қайд этилди

Дунёнинг 20 та йирик пойтахтларида - Жакартадан тортиб Буэнос-Айресгача бўлган шаҳарларда Цельсий бўйича 35 даражали кунлар сони сўнгги ўттиз йил ичида 52 фоизга ўсди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги ёзиб чиқди.

300 миллиондан ортиқ одам дунёнинг энг зич жойлашган шаҳарларида истиқомат қилади. Деҳли, Дакка ва Манила бу йил хавфли жазирама тўлқинлари билан тўқнаш келмоқда, натижада бу ҳудудларда жазирама туфайли ўлим ҳолатлари кузатилди, мактаблар ёпилди.

Метеорология хизматининг маълумотларига кўра, биргина Деҳлининг ўзида 74 йил ичида энг узун ва энг кучли жазирама тўлқини кузатилиб, жорий йилнинг 14 майидан 21 июнигача максимал ҳарорат 40 даражадан юқори бўлган кунлар кетма-кет қайд этилган.

Лондонда жойлашган Халқаро атроф-муҳит ва тараққиёт институти (IIED) дунёнинг баъзи йирик шаҳар марказларида ҳаддан ташқари иссиқлик хавфи ортиб бораётганини эълон қилди.

Дунёнинг айрим шаҳарларида ҳаддан зиёд жазирама қайд этилди

– Биламизки, иссиқ об-ҳаво шаҳарларда бир текисда сезилмайди, -деди IIED тадқиқотчиси Такер Ландесман. – Баъзи аҳоли масканлари ва чекка ҳудудларда ҳаддан ташқари жазирама ҳолатлари эҳтимоли кўпроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!