Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 миллион сўмдан ошди

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 миллион сўмдан ошди

Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн. сўм), Тошкент (4,8 млн. сўм), Андижон вилоятлари (4,4 млн. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн. сўм) қайд этилган.

Энг кам иш ҳақи эса Самарқанд (3,7 миллион сўм), Қашқадарё (3,6 миллион сўм) ва Сурхондарё (3,5 миллион сўм) вилоятларида қайд этилган.

Белгиланган даврда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!