Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторида геноцид содир этган шахс сифатида тарихга киради. Бу ҳақда Колумбия президенти Густаво Петро маълум қилди.
“Жаноб Нетаняху, сиз геноцид содир этган жиноятчи сифатида тарихда қоласиз. Минглаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қариялар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди. Сиз Европада миллионлаб яҳудийларни йўқ қилганлар қаторида бўласиз. Геноцид дин билан боғлиқми ёки йўқлигидан қатъи назар, геноциддир. Ҳеч бўлмаганда давом этаётган қирғинни тўхтатинг. Мен антисемит эмасман ва инсониятнинг душмани ҳам эмасман, агар Ғазо ўлса, инсоният ҳам ўлади”, деб ёзди сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида.
Сиёсатчининг таъкидлашича, “Фаластин халқининг геноциди нацистлар даврида Европадаги яҳудий халқининг геноциди каби қабул қилиб бўлмайди”.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.