Самарқандда кийимсиз еркак болаларни ўғирламоқчи бўлдими? Муносабат билдирилди

Самарқандда кийимсиз еркак болаларни ўғирламоқчи бўлдими? Муносабат билдирилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, ушбу хабарлар юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижаси ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлигини кўрсатмоқда.

Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

Хусусан, бугун ҳам ижтимоий тармоқларда «Болани ўғирламоқчи бўлишган» мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Видеодаги ҳолат 2024 йил 13 май куни соат 21:00лар атрофида Жомбой тумани Қўлбости маҳалласида содир бўлган.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро С.А. ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг Жомбой тумани Қўлбости маҳалласидаги яшаш уйига келган вақтида аёлнинг яқинлари уни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!