Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди
![Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди](/photos/news/5FWJfKIehlGlAkw.jpeg)
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:
🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.
🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.
🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра:
✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.