Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК сафарда "Локомотив"ни мағлубиятга учратди
![Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК сафарда "Локомотив"ни мағлубиятга учратди Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК сафарда "Локомотив"ни мағлубиятга учратди](/photos/news/UTk6iPCq0nDa6ap.jpeg)
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК сафарда "Локомотив"ни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 84-дақиқасида Миржамол Қосимов ҳисобни очди. 88-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов олмалиқларга ишончли ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Маълумот учун, ОКМК ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 11 тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).