Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Энди навбат БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига. Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича, энди Хавфсизлик Кенгаши овоз бериши керак. Исроил қаттиқ жазавада.
Шу пайтга қадар Фаластин БМТда тўғридан-тўғри ташаббус билан чиқиш, бевосита овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Доим бошқа давлатлар орқали чиқар эди. Бош Ассамблея овози билан Фаластиннинг ҳуқуқлари кўпайди.
Энди, агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам “Хўп” деса, Фаластин тўлиқ аъзо бўлади. Ўтган сафар фақат АҚШ вето қўйган эди. Лекин, АҚШ ҳам “Биз Фаластинни аъзо бўлишига қарши эмасмиз, келишув тарафдоримиз” дея, Исроилга босим қилган эди: “агар мен ҳам овоз берсам – аҳволинг оғирлашади, шунинг учун айтганимни қил” дегандек...
Ҳар ой Исроилнинг тарихий вазияти оғирлашиб бормоқда. Менимча, яқин ойлар ва йилларда Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва Исроилнинг босқинчи, тажовузкор давлат сифатидаги аҳволи янада оғирлашади, деб ёзмоқда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.