Японияда махфий музокаралар учун синхрон таржима тизими яратилди

Японияда махфий музокаралар учун синхрон таржима тизими яратилди

Япония давлат Миллий ахборот ва коммуникация технологиялари институти автоматик синхрон таржима тизимини ишлаб чиқди, ундан бошқа нарсалар қатори катта махфий халқаро музокаралар олиб бориш учун фойдаланилиши керак. Бу ҳақда TASS хабар берди.

Тизим ҳақиқий синхрон таржимонлар малакасига ўргатилган сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган, деб ёзади Yomiuri газетаси. У 2030 йилгача тўлиқ амалга оширилиши кутилмоқда, дастлаб у япон, инглиз, хитой, корейс ва француз тиллари билан ишлай олади. Ҳозир уни турли терминология билан тўлдириш жараёни давом этмоқда.

Сунъий интеллектга асосланган синхрон таржима тизимлари бошқа мамлакатларда яратилмоқда, аммо Японияда музокаралар сирини сақлаш манфаатларини кўзлаган ҳолда ўзининг бундай технологиясини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Шу ва кейинги йилларда автоматик синхрон таржима тизимини Япониядаги халқаро конференцияларда синовдан ўтказиш режалаштирилган. Келажакда унинг имкониятлари сайёрамизнинг 15 та асосий тилига, шу жумладан рус тилига ҳам кенгайтирилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!