Тошкент шаҳар ИИББ икки жиноятчини топишда фуқаролардан ёрдам сўради
![Тошкент шаҳар ИИББ икки жиноятчини топишда фуқаролардан ёрдам сўради Тошкент шаҳар ИИББ икки жиноятчини топишда фуқаролардан ёрдам сўради](/photos/news/lMABf79JFBtQ8dm.jpeg)
Тошкент шаҳри ИИББ фуқаролардан қидирувдаги жиноятчиларни топишда кўмак сўрамоқда.
Расулов Сарвар Шавкатжонович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Азизов Ойбек Алишер ўғли 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-4-қисмларида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Агарда улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки уларга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 98-302-01-00, 98-124-22-26, 71-230-97-08 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингиз сўралмоқда.