Magic City кинотеатрида ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит қамалди

Magic City кинотеатрида ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит қамалди

Magic City кинотеатрида "Жаннат оналар оёғи остида" филми намойиши вақтида йигит ёнидаги қизга шаҳвоний ҳаракатлар қилгани учун қамалди.

Бугун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида Тошкент шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаронинг иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Қиз йигитга қаршилик қилганини, айтиб, кўрсатма берган. У қаршиликларига қарамасдан, унга шилқимлик қилиб, ўпиб танасига тегинганини айтган. Келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўради.

Суд йигитга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси жазоси тайинлади.Айбланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиш белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!