ЕИ: Украинадаги уруш тугаши учун Россия президенти Владимир Путиннинг бир сўзи кифоя

ЕИ: Украинадаги уруш тугаши учун Россия президенти Владимир Путиннинг бир сўзи кифоя

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг вакили Эрик Мамер Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг агар Ғарб жанг майдонида Украина масаласини ҳал қилмоқчи бўлса, Россия бунга тайёр бўлади, деган баёнотига муносабат билдирди.

Мамернинг сўзларига кўра, урушни Европа Иттифоқи эмас, Россия бошлаган ва жанг майдонида можарони ҳал қилишга интилмоқда.

Европа Иттифоқи вакилининг фикрича, Украинадаги уруш тугаши учун Россия президенти Владимир Путиннинг бир сўзи кифоя - қўшинларни олиб чиқиш.

“Россия 2022 йилнинг февралида Россия қўшинлари Украинага ноқонуний бостириб кирганидан бери биз айтган ҳамма гапларни эътиборсиз қолдирмоқда. Уруш бўлмаслиги керак. Агар уруш бўлса, бу Россия урушни бошлаганлиги сабабли. Уруш тугаши учун Путиннинг фақат битта сўзи керак - қўшинларни олиб чиқиш. Бу урушни тугатади", деди Мамер.

Унинг қўшимча қилишича, «Украина кучлари бошқа давлатга қарши чиққани йўқ. Рус қўшинлари Украинага қарши ҳаракат қилди. Шунинг учун биз Россия расмийларининг бу борадаги ҳар бир баёнотига изоҳ бермаймиз, аммо бизнинг позициямиз жуда аниқ».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!