Дронлар Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди

Дронлар Россиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди

11 май, шанбага ўтар кечаси Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармасининг дронлари Россиянинг Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда «Украинска правда» Бош разведка бошқармасидаги манбага таяниб.

“11 майга ўтар кечаси Россия яна «гумбурлади». Соат 03:45 да Бош разведка бошқармасининг учувчисиз учоқлари «Лукойл-Волгограднефтепереработка»га қарашли Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига учиб борди. АВТ-1 ва АВТ-6 нефтни бирламчи қайта ишлаш заводлари шикастланган”, — деди манба.

Нашр манбасининг хабар беришича, қурилмаларнинг ҳозирги ҳолатига аниқлик киритилмоқда. Шу билан бирга, ҳаво совутгичларининг бошқарув кабели шикастлангани, натижада еттита музлатгич ўчирилгани маълум. П-1 печининг мўри ҳам шикастланган.

Россия жамоатчилиги ва айрим оммавий ахборот воситалари 11 майга ўтар кечаси Волгоград ва Курск вилоятлари узра еттита учувчисиз самолёт уриб туширилгани ҳақида хабар берган.

«Лукойл-Волгограднефтепереработка» Россия Федерациясининг Жанубий Федерал округидаги энг йирик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, заводнинг қуввати 14,8 миллион тоннани ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!