Хоразмда мактабга берилган кўмир увол бўлди(ми)?

Хоразмда мактабга берилган кўмир увол бўлди(ми)?

Бугун ижтимоий тармоқларда «Ҳазораспдаги мактабга берилган кўмир увол бўлмоқда-ми?» сарлавҳаси остида мурожаат тарқатилди. Унда Ҳазорасп туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактаби марказлашган газ тармоғи орқали иситилишига қарамасдан 50 тонна кўмир берилганлиги ва бу кўмирлар бугунги кунда яроқсиз ҳолатга келганлиги танқид остига олинган.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сонли қарорининг 7-иловасига асосан вилоят бўйича жами 383 та яъни, 269 та умумтаълим мактаблари ҳамда 114 та мактабгача таълим ташкилотларининг локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу таълим муассасаларининг иситиш тизимлари 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кўмир ёқилғисига мослаштирилди.
Шу жумладан, мазкур қарор асосида Ҳазорасп туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабининг ҳам иситиш тизими кўмир ёқилғисида ишлашга мослаштирилиб, меъёрида иситилмаганлиги сабабли мавсум учун олинган 58 тонна кўмир ёқилғисидан жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 50,0 тонна кўмир қолдиғи мактаб директори ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари жавобгарлигида заҳирада сақланмоқда.

Мактабнинг иситиш тизими меъёрида иситилмаганлиги сабабли жорий йилда таъмирланиши кўзда тутилганлиги маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!