Грузия парламенти оммавий норозиликларга қарамай, «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунга овоз берди

Грузия парламенти оммавий норозиликларга қарамай, «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунга овоз берди

«Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини 84 депутат ёқлаб, 30 нафари қарши овоз берди.

Қонун мухолифлари ҳукуматни Россияда худди шундай қонун ёрдамида амалга оширилганидек, мухолифатдаги жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситаларининг ишига шу йўл билан аралашишга уринишда айбламоқда.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили намойишчилар томонида бўлиб, қонунга вето қўймоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!