Нукусда кўзи ожизлар кутубхонасини таъмирлашда қарийб 700 миллион сўм ўғирланди

Нукусда кўзи ожизлар кутубхонасини таъмирлашда қарийб 700 миллион сўм ўғирланди


Прокуратура томонидан Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар учун мўлжалланган махсус кутубхонани таъмирлаш ва жиҳозлаш жараёнида йирик ҳажмдаги ўғирликлар фош этилди. Фирибгарлар салкам 700 миллион сўмни ўғирлаб кетишди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, кутубхона маъмурий биносида реконструкция ишлари олиб борилмоқда, шундан сўнг масъул шахслар кутубхонани жиҳозлаши керак эди. Жумладан, кўзи ожиз фуқароларни қорақалпоқ тилидаги зарур адабиётлар ва аудио материаллар билан таъминлаш учун иккита Брайл ёзувли принтер харид қилиш, овоз ёзиш студиясини ташкил этиш зарур эди.

Буларнинг барчасига 10,4 миллиард сўм ажратилган. Текширув давомида олиб борилган ишлар давомида 670,4 миллион сўм маблағ талон-тарож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириб юбориш ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик) ва 209-моддаси (хизмат мақомини сохталаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!