Сўнгги 10 кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида 519 киши ҳалок бўлди
![Сўнгги 10 кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида 519 киши ҳалок бўлди Сўнгги 10 кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида 519 киши ҳалок бўлди](/photos/news/GvALfTfKl2u3r3B.jpeg)
Охирги 10 кун ичида 519 киши блокададаги Ғазо секторига қилинган Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 1163 киши жароҳат олди.
Исроил 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазога қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан зарба беришда давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 35 173 кишига, яраланганлар сони эса 79 061 кишига етган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ҳамон қолмоқда. Исроил кучлари томонидан қўйилган тўсиқлар туфайли тез ёрдам бригадалари ва фуқаро мудофааси кучлари уларга етиб бора олмаяпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).