FT: Европа Иттифоқи ва Молдова келаси ҳафта мудофаа шартномасини имзолайди

FT: Европа Иттифоқи ва Молдова келаси ҳафта мудофаа шартномасини имзолайди

Европа Иттифоқи ва Молдова келаси ҳафтада мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув тузишни режалаштирмоқда, деб ёзади Financial Times.

FT маълумотларига кўра, Кишинёв Европа Иттифоқи билан разведка маълумотлари алмашинувини кучайтиради ва қўшма ҳарбий машғулотларда қатнашиши мумкин бўлади.

Молдова ҳам Европа Иттифоқининг қурол харид қилиш бўйича қўшма дастурига қўшилади.

Таъкидланишича, томонлар ушбу чораларни «хорижий манипуляция, кибертаҳдидлар ва террористик хавфлардан ҳимоя» учун кўрмоқда.


Нашрнинг таъкидлашича, европалик дипломатлар яқин кунларда ҳужжатни муҳокама қилади ва у келаси ҳафтадаёқ келишиб олиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!