Китлар галаси кемага ҳужум қилди

Китлар галаси кемага ҳужум қилди

Марокаш сувли ҳудудига кирувчи Гибралтар бўғозида китлар галаси кемага ҳужум қилди, деб ёзди “Pais” газетаси тегишли манбаларга таяниб.

Нашр маълумотига кўра, узунлиги 15 метр келадиган “Alboran Cognac” кемаси якшанба куни эрталаб китлар билан тўқнаш келган. Ҳалокат сигнали чалингандан кейин кемани яқин орадан сузиб ўтаётган нефть ташувчи танкер қутқариб, Гибралтар портига судраб келган. Афсуски, кема барибир чўкиб кетган.

Экспертлар фикрича, тахминан 15 китдан иборат тўда Пиреней ороли шимоли ва Гибралтар бўғози оралиғида яшайди.

Шунга ўхшаш илк ҳужжатлаштирилган ҳодиса 2020 йил май ойида юз берган эди. Ҳозиргача кит ҳужуми натижасида етти кема ҳалокатга учраган. Улкан сув жонивори беш елканли, икки балиқчи кемани чўктириб юборгани қайд қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!