Тимур Кападзе: "Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди"
U23 Осиё кубоги чорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
– Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз ўйинга тайёрмиз.
Рақиб ҳақида:
– Албатта рақибимиз ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоа билан кўп ўйнаганмиз. Жамоа ва унинг мураббийи имкониятлари ҳақида биламиз. Бироқ биз ҳам ўз стратегиямиз ва режамиз бўйича ҳаракатланамиз.
2 йил аввалги Саудия Арабистони ҳақида:
– 2 йил ичида ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди, деб ўйлайман. Ўз ўрнида биз ҳам ўсишга эриша олдик, тажриба тўпладик. Эртага ўз режамиз асосида ҳаракатланиб, ғалаба қозонмоқчимиз.
Легионерларнинг мослашуви ҳақида:
– Улар таркибимизга етиб келганидан хурсандмиз. Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди. Аллақачон мослашиб улгиришди. Улар ҳатто ўтган учрашувда ҳам майдонга тушишди. Эртага эса, кўрамиз, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.