Лейбористлар партияси вакили Содиқ Хон Лондон мэри этиб сайланди

Лейбористлар партияси вакили Содиқ Хон Лондон мэри этиб сайланди

Лондоннинг амалдаги мэри, мухолифатдаги Лейбористлар партияси вакили Содиқ Хон бу лавозимга қайта сайланди ва уни учинчи марта эгаллайди. Бу ҳақда Англияда 2 май куни бўлиб ўтган минтақавий сайловлар натижаларига таяниб The Guardian хабар берди.

Хон 43,9 фоиз, унинг рақиби, ҳукмрон Консерватив партия вакили Сюзан Холл эса 32,7 фоиз овоз олган.

Сайловда иштирок этганлар 40,5 фоизни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 1,5 фоизга кам.

Энди Содиқ Хон Лондонни учинчи марта бошқарадиган биринчи мэр бўлади.

Англияда ўтказилган маҳаллий сайловлар натижасида лейбористлар ўз мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаган, консерваторлар эса маҳаллий кенгашларда кўплаб ўринлардан маҳрум бўлган.

Лондон мэри лавозими 2000 йилда жорий қилинди. 2008 йилгача шаҳарни Кен Ливингстон, 2008 йилдан 2016 йилгача Борис Жонсон бошқарди.

1980-йилларнинг ўрталаригача Лондонни шаҳар кенгаши бошқарган, кейин Маргарет Тэтчер ҳукумати қарори билан кенгаш тугатилиб, унинг вазифалари давлат ташкилотлари ва турли кенгашларга ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!