Пётр Порошенко ҳам қидирувга берилди

Пётр Порошенко ҳам қидирувга берилди

Россия Ички ишлар вазирлиги Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкони Жиноят кодекси моддаси бўйича қидирувга берди.


«Пётр Алексеевич Порошенко, 1965 йил 26 сентябр. Жиноят кодексининг моддаси билан қидирилмоқда», — дейилади ИИВ маълумотлар базасида.

Порошенконинг туғилган жойи сифатида Одесса вилоятининг Болград шаҳри кўрсатилган.

Пётр Порошенко 2014 йилнинг июнидан 2019 йилнинг майигача Украина президенти бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!