Инвестиция форуми қатнашчилари Самарқандда бўлди

Инвестиция форуми қатнашчилари Самарқандда бўлди

Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун юртимизга келган хорижлик меҳмонларнинг, нуфузли делегациялари вакиллари Самарқандда бўлди.

Жумладан, бугун БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан ҳамда Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф қадимий шаҳардаги тарихий маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларни томоша қилди.

Меҳмонларга халқимизнинг бой тарихи ва маданияти, аждодларимизнигг бунёдкорлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири "СамАнтепгилам" қўшма корхонасида ҳам бўлиб,, бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари, корхона фаолияти билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!