Шмигал: "Россия Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди"

Шмигал: "Россия Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди"

Украина бош вазири Денис Шмигал Россия бутун уруш давомида Украина ҳудудидаги 250 мингдан ортиқ турар-жой биносини вайрон қилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Ukrinform нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Денис Шмигал 3 май куни ҳукумат ёғилиши пайтида Россия томонидан Украина шаҳарларига етказилган талафот ҳақида ҳисобот эълон қилган. Ҳисоботга кўра, ҳозирда 250 минг бино яшаш учун яроқсиз ҳолатда.

Украина бош вазири ,шунингдек, мамлакатни қайта тиклаш учун сарфланиши талаб этиладиган маблағ борасида ҳам ҳисоботини ўқиб эшиттирган. Унга кўра, уруш туфайли иқтисодиёти вайрон бўлган мамлакатни тиклаш учун камида 486 миллиард доллар керак бўлади.

“Украина озодлиги учун кураш давом этмоқда. Аммо биз мамлакатни қайта тиклашни ҳозирдан режалаштирмоқдамиз. Ҳамкорларни жалб қилиб, ресурслар излаяпмиз”, — деган Шмигал.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!