Яманда ички можаро бошланган 2015 йилдан бери 45 журналист ҳалок бўлди.

Яманда ички можаро бошланган 2015 йилдан бери 45 журналист ҳалок бўлди.

Яманда 2015 йилдан бери армия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ансоруллоҳ» (ҳутий) исёнчилари ўртасидаги тўқнашувларда 45 журналист ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Яман Журналистлар уюшмаси Жаҳон матбуот эркинлиги куни – 3 май муносабати билан хабар берди.

Ҳисоботга кўра, ички можаро бошланганидан буён 165 та оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини тўхтатган, 200 та маҳаллий ахборот сайти тўсиб қўйилган.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2020 йилда чоп этилган глобал матбуот эркинлиги рейтингида Яман 180 мамлакат ичида 167-ўринни эгаллади.

Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар 2014 йил сентябридан буён пойтахт Сана ва баъзи ҳудудларни назорат қилмоқда.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери ҳусийларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!