Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 34 654 кишига етди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 34 654 кишига етди

2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторига геноцидда айбланган Исроил армиясининг ҳужуми қурбонлари сони 34 654 кишига етди.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг эксклавга қуруқлик, денгиз ва ҳаводан амалга ошираётган йирик ҳужумлари 211-кундирки тўхтамаяпти.

Охирги 24 соатнинг ўзида ўққа тутилиши оқибатида 32 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 41 нафари яраланди.

2023 йил 7-октабрдан бери Исроилнинг бомбардимон қилишлари ва ўққа тутилиши натижасида яраланган Ғазо сектори аҳолиси сони 77 908 нафарга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!