Туркия ташқи ишлар вазири Гамбия президенти билан учрашди

Туркия ташқи ишлар вазири Гамбия президенти билан учрашди

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Гамбия Президенти Адама Барроу томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқда чоп этилган хабарида айтилади.

Турк вазир Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммитида иштирок этиш учун Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида бўлди.

Фидан Гамбияда фаолият юритаётган турк фирмалари вакиллари билан ҳам учрашди.

ИҲТга аъзо давлатлар томонидан ҳар уч йилда бир марта ташкил этиладиган саммит 4-5 май кунлари Африка қитъасидаги энг кичик давлат Гамбияда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!