Anonymous хакерлар Грузия Адлия вазирлиги сайтига ҳужум қилишди

 Anonymous хакерлар Грузия Адлия вазирлиги сайтига ҳужум қилишди

Хакерлар гуруҳи 3 май куни Грузия Адлия вазирлиги сайтига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Аввалроқ хакерлар ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси, ҳукуматга яқин PosTV телеканали ва Грузия Ички ишлар вазирлиги веб-сайтларини ўчириб қўйишга муваффақ бўлган эди.

"Аnonymous Грузия ҳукуматининг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши ўз фуқароларига нисбатан ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари туфайли бундай ҳужумларни давом эттиришга ваъда беради", дейилади гуруҳ томонидан эълон қилинган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!