Ҳусийлар Исроилга кетаётган кемаларни яна ўққа тутиш ниятида

Ҳусийлар Исроилга кетаётган кемаларни яна ўққа тутиш ниятида

Яман ҳусийлари Исроилга қарши операциянинг янги босқичини бошламоқда, жумладан, Ўртаер денгизида бу давлатга сузиб кетаётган кемаларга ҳужум уюштирмоқчи. Бу ҳақда исёнчилар матбуот котиби генерал Яҳё Сорий хабар берди.

«Қуролли кучларимиз эскалациянинг тўртинчи босқичи бошланганини эълон қилади. Бу, биринчидан, Исроилга кемаларнинг ўтишига қўйилган тақиқни бузган ва Ўртаер денгизи орқали Фаластин портларига йўл олган барча кемаларга ҳужумни ўз ичига олади», деб Сорий сўзларини келтирди Interfax.

Ҳозиргача ҳусийлар Ўртаер денгизидаги кемаларга ҳужум қилишга уринмаган, чунки ҳудуд Яман исёнчилари базаларидан анча узоқда жойлашган. Улар Адан кўрфази ва Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилаётган эди.

Сорий агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, ҳусийлар Исроилга йўл олган кемаларга нисбатан янада қаттиқроқ чоралар кўришга тайёрлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!