Конгодаги терактда 12 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Конгодаги терактда 12 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Конго Демократик Республикасининг шарқида 4 май куни теракт уюштирилиши оқибатида камида 12 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, теракт мамлакат шарқий қисмидаги кўчирилганлар лагерида юз берган. Конго ҳукумати ва мамлакатдаги АҚШ расмийлари Руанда армияси ва М23 исёнчи гуруҳини терактни уюштиришда айблаган.

Ҳужумлар лагернинг иккита ҳудудида содир этилгани айтилган. Портлаш ҳудуднинг асосан аёллар ва болалар истиқомат қиладиган қисмларида юз берган.

Теракт юз берган Шимолий Киву провинцияси ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Гома шаҳри яқинидаги Лак Верт ва Мугунга лагерлари ҳудудига хавфсизлик отрядлари киритилган.

Мамлакат расмийлари камида 20 киши яраланганини билдиришган. Ҳужумлар инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ва уруш жинояти эканлиги айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!