Белгородда портлаш юз берди, қурбонлар бор

Белгородда портлаш юз берди, қурбонлар бор

Белгородда портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, беш киши жароҳатланган.

Губернатор Вячеслав Гладков воқеа жойига борган. Дастлабки маълумотларга кўра, 30 та уй шикастланган.

Қурбонлар орасида учта аёл ва икки эркак бор. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.

«Ҳозирги вақтда 30 та хусусий уй хўжалигида зарар аниқланган, ўнта автомобиль ҳам шикастланган. Ўт ўчирувчилар иккита ёнғинни ўчиришмоқда. Мен энг жиддий зарар кўрган уй эгаси билан гаплашдим. Мўъжиза билан ҳамма тирик қолди», — деб ёзди Гладков Телеграмъда.

Сўнгги 24 соат ичида Украина қўшинлари Белгород вилоятининг беш туманига учувчисиз самолётлар билан камида 30 марта ҳужум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!