Туркия Россияга қарамликни камайтириш учун АҚШдан газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Financial Times

Туркия Россияга қарамликни камайтириш учун АҚШдан газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Financial Times

Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактарнинг газетага маълум қилишича, Анқара Американинг ExxonMobil энергетика компанияси билан суюлтирилган газ сотиб олиш бўйича кўп миллиард долларлик шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.

"Туркия энергетика соҳасида Россияга боғлиқликни камайтирадиган янги таъминот портфели яратмоқчи. Ҳозирда мамлакат газ истеъмолининг деярли барчасини Россия Федерациясидан импорт қилади. Россия ва Эрон билан Туркияга газ етказиб бериш бўйича баъзи шартномаларнинг муддатлари яқин келажакда тугайди", — дея изоҳ берди Байрактар.

ExxonMobil Туркияга йилига 2,5 миллион тоннагача суюлтирилган газ етказиб бериши мумкин, ушбу лойиҳанинг қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлади. Бу ҳажм мамлакатдаги табиий газ йиллик истеъмолнинг қарийб 7 фоизини қоплайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!