Март ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди

Март ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


Март ойида дунёда жами 25 тонна олтин, Ўзбекистонда 11 тонна қимматбаҳо метал сотилган, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни сақлаб қолган. Унинг орқасида сотиш бўйича Таиланд (10 тонна) ва Иордания (4 тонна) туради. Шунингдек, сотилган қимматбаҳо металларнинг жаҳон ҳажми февраль ойидаги даражасидан 31,7 фоизга ошгани қайд этилган.

Март ойида олтиннинг асосий харидори 14 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган Туркия бўлди. Ундан кейин ҳар бири 5 тоннадан олтин сотиб олган Хитой ва Ҳиндистон туради. Қозоғистон ва Сингапур ҳар бири 4 тоннадан сотиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!